Жамият | 16:18 / 21.03.2021
2331
1 дақиқада ўқилади
Хоразмда ижтимоий ҳимояга муҳтож одамларга 100 минг сўмдан тарқатилди
Наврўз байрами муносабати билан Хоразм вилоятининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолиси моддий тарафдан қўллаб-қувватланди.
Шаҳар ва туман ҳокимликлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ўта муҳтож ва камбағал оилаларга, «темир дафтар», «ёшлар дафтари», «аёллар дафтари»га киритилган фуқароларга 100 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Жумладан, Урганч шаҳрида шу тоифадаги аҳолига 209,5 млн сўм, Урганч туманида 204,4 млн сўм, Янгибозор туманида 128 млн сўм, Гурлан туманида 102 млн сўм, Тупроққалъа туманида 63,4 млн сўм тарқатилди.
Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бор, бемор кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.
Мавзуга оид
17:32 / 26.10.2024
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловлари учун бир марталик компенсация берилади
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
17:57 / 12.10.2024
Аёллар учун хавфсиз бошпана – реабилитация марказлари қандай ишлайди?
12:08 / 27.09.2024