Бухорода ҳам жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксиларда ниқобсиз ҳаракатланиш ман этилиши, тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилишини маълум қилди.
Бошқарма фуқароларни жамоат транспортлари ва йўналишсиз таксилар хизматларидан фойдаланганда Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, ниқоб тақиш ҳамда жамоат транспортлари салонида ижтимоий масофани сақлашга чақирган.
«Тажрибадан келиб чиққан ҳолда фақатгина ижтимоий масофага ва мажбурий ниқоб тақиш режимига қатъий риоя қилиниши касалланиш тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради. Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз», дейилади хабарда.
Шунингдек, жойларда ҳайдовчилар билан карантин қоидаларига риоя этиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тиббий ниқобсиз йўловчиларни ташимаслик масалаларида кўрсатма ва тушунтиришлар берилгани қайд этилган.
Аввалроқ Қашқадарёда жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқлангани хабар қилинганди. Тошкентда ҳам жамоат транспортида карантин талабларига риоя қилиш кучайтирилган.
Мавзуга оид
12:01 / 09.11.2024
Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди. У қамоққа олинган
11:34 / 06.11.2024
Бухорода 1 млрд сўмдан зиёд электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
20:48 / 09.10.2024