Жамият | 13:40 / 22.03.2021
5331
1 дақиқада ўқилади

Самосуд учун жиноий жавобгарлик белгиланади

Президентнинг «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу фармонга биноан, уч ойлик муддатда Жиноят кодексига самосуд, яъни ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида шахсга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимча киритиш вазифаси қўйилган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 22 феврал куни эълон қилинган Жиноят кодекси янги таҳрирининг лойиҳасининг 169-моддасида содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ҳуқуқбузарлигини қийноққа солиш жинояти таркибига киритиш таклиф этилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид