Хоразмда кўчмас мулк эгалари томонидан 2 148та ҳуқуқбузарликка йўл қўйилган
Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан 2020 йил давомида 2 148та ҳолатда кўчмас мулк эгалари кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйгани аниқланган. Бу ҳақда мавзуга бағишланган матбуот анжуманида хабар берилди.
Жумладан, 620та мулк эгаси уйга туташ ҳудудларда ноқонуний қурилмалар барпо этган, 258та уйнинг балконлари ўзбошимчалик билан ўраб олинган, 826та уйнинг ички қисми конструкцияси рухсатсиз ўзгартирилган, 444та уйнинг фасад қисмидан эшиклар ноқонуний очилган. Аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича мулкдорларга мажбурий кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, нотурар жойлар ўзбошимчалик билан реконструкция қилингани, ертўлалар ноқонуний равишда эгаллаб олингани ва шу каби жами 200дан ортиқ ҳолат аниқланган. Ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан кўчмас мулк эгалари мажбурий кўрсатмалар асосида огоҳлантирилган.
Таҳлилларга кўра, уй-жой фондини сақлаш ва фойдаланиш ҳамда нотурар жойларни ўзбошимчалик билан реконструкция қилишга оид йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳудудий инспекцияга келиб тушган 16та шикоятнинг барчаси ўз тасдиғини топган. Қайд этилишича, бу ҳуқуқбузарликлар келгусида турар жойларнинг зилзилабардошлигини йўқотишига, уларнинг ташқи таъсирларга чидамсиз бўлиб қолишига олиб келиши билан бирга, фуқаролар ҳаёти, соғлиги ва моддий қимматликларини хавф остида қолдириши мумкин.
Инспекция томонидан аниқланган ноқонуний қурилмаларни фақат мажбурий кўрсатма бериш ёки судлар орқали бартараф этиш ҳуқуқи берилган. Аммо судларга тақдим этилаётган материалларни кўриб чиқиш муддати ойлаб чўзилгани боис, инспекция томонидан аниқланган 180та ноқонуний қурилма ҳамда нотурар жойлардаги 100дан ортиқ муаммолар жойида бартараф этилмасдан қолмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
13:57 / 29.10.2024
Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди
10:50 / 28.10.2024
Хоразмда айрим лойиҳалар учун Полша технология ва инвестициялари жалб қилинади
16:26 / 16.10.2024