Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Космик тадқиқотлар жамғармаси ташкил этилади
Президентнинг “Иқтисодиёт тармоқларида космик технологиялардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Масофавий зондлаш маълумотларини иқтисодиёт тармоқларига фаол жорий этиш, давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш, аэрокосмик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш учун шарт–шароитлар яратиш мақсад қилинган.
«Ўзбеккосмос» агентлиги ва Молия вазирлигининг «Ўзбеккосмос» агентлигининг Космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Жамғарма маблағлари қуйидаги асосий манбалар ҳисобидан шакллантирилиши белгиланади:
«Геоинновация маркази» ДУК томонидан учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатишдан олинган маблағларнинг 10 фоизи;
«Геоинновация маркази» ДУК томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқлангани учун олинган жарималар миқдорининг 20 фоизи;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгиланишича, жамғарма маблағлари моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги органлари тизими ходимларини рағбатлантириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга йўналтирилади.
Мавзуга оид
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:18 / 06.03.2025