Ўзбекистон | 17:53 / 23.03.2021
3197
1 дақиқада ўқилади

Мўйноқда маст ҳайдовчи уриб кетган ЙПХ инспектори вафот этди

21 март куни Мўйноқ туманидаги йўлда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб кетди. Қорақалпоғистон ИИВнинг хабар беришича, Йўл патрул хизмати бошқармасининг 3-кўчма гуруҳ инспектори Қаирбаев Данияр Мўйноқдаги 4Р-173 автомобиль йўлининг 91-93 км оралиғида хизмат вазифасини бажараётган бўлган. Шу пайтда УАЗ-3303 русумли машинани маст ҳолда бошқариб келаётган ҳайдовчини тўхтатмоқчи бўлган вақтда  ходимни уриб юборган. 

Йўл транспорти натижасида инспектор воқеа жойида вафот этган. Ҳодисани содир этган ҳайдовчига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нукусда маст ҳолда автотранспорт воситасини бошқарган 2 нафар ҳайдовчи аниқланганди (https://t.me/kunuzqoraqalpogiston/2861). Уларнинг бирига энг кам иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жарима, иккинчиси эса 1 йил 6 ой муддат давомида автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.
 

Мавзуга оид