Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландияда коронавируснинг янги штамми аниқланди
Финландиянинг Турку шаҳрида коронавируснинг “африкача” турига ўхшаш янги штамми аниқланди. Олимларнинг таъкидлашича, ушбу штамм “африкача” турнинг мутацияси бўлиши мумкин.
Янги штамм маҳаллий талабалар орасида тарқалган. Уларда касалликнинг енгил аломатлари пайдо бўлгани сабабли ҳеч ким шифохонага ётқизилмаган. Шунга қарамай, ушбу штамм юқумли бўлиб, ҳозирдаёқ у билан 90та касалланиш ҳолати қайд қилинган.
“Ушбу штаммда “африкача” турга ўхшаш жиҳатлар аниқланган, бироқ унда бошқа кўплаб мутациялар ҳам бор”, деб айтган маҳаллий вирусолог Тютти Вуоринен.
Таъкидланишича, ҳозирча мутациянинг келиб чиқиши номаълум. Айни вақтда олимлар вируснинг бутун геномини олиш устида ишлашмоқда.
Мавзуга оид
00:36 / 28.05.2025
Финландияда руслар қурган қалъа 1 еврога сотилди
21:59 / 23.05.2025
Финландия парламенти бош котиби давлатга хиёнатда гумонланмоқда
01:36 / 19.05.2025
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти
21:39 / 28.04.2025