Жаҳон | 15:59 / 24.03.2021
9729
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Тожикистонда болалар фалажи авж олгани сабабли фавқулодда вазият эълон қилди

Тожикистонда болалар фалажи билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқланган. ЖССТ мазкур ҳолатларни 2-даражали фавқулодда вазият деб баҳолаган. 

Фото: Depositphotos

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Тожикистонда болалар фалажи билан боғлиқ бир нечта ҳолатни қайд этди. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, Тожикистонда 18 март ҳолатига 2-турдаги полиовирус билан зарарланиш оқибатидаги болалар фалажи билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқланган.

ЖССТнинг маълумот беришича, биринчи ҳолат ўтган йил ноябрида Хатлон вилоятида қайд этилган. Иккинчи ҳолат ҳам Хатлон вилоятида шу йилнинг февралида аниқланган. 

8 март куни Ҳисор шаҳрида 2та ҳолат қайд этилган бўлиб, атроф-муҳитдаги объектлардан олинган учта намунада ҳам 2-турдаги полиовирус инфекцияси аниқланган.

ЖССТ Тожикистондаги мазкур ҳолатларни 2-даражали фавқулодда вазият деб баҳолаган. 

“2-даражали фавқулодда вазият қўшни мамлакатларга ҳам тааллуқли, чунки бу мамлакатлар тегишли тайёргарлик кўриши ва ҳар қандай вазиятда полиомиелит ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш ва даволашга шай бўлиши лозим”, дейилади хабарда. 

Мавзуга оид