Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда жорий йилда ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 985,4 млрд сўм сарфланади
Кеча, 23 март куни халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг навбатдан ташқари XIX сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан вилоятда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» ҳамда бошқа мақсадли дастурлар доирасида 2021 йилда амалга оширилиши кутилаётган вазифалар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, жорий йилда «Обод қишлоқ» ҳамда «Обод маҳалла» дастурлари доирасида туман ва шаҳарлардаги 265 та маҳалланинг архитектура қиёфасини янгилаш шунингдек, ҳудудларини ободонлаштириш бўйича жами 985,4 млрд сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган.

Вилоятнинг архитектура қиёфасини янгилаш, ҳудудларни ободонлаштириш учун 15 та қишлоқ ва 5 та маҳалла танлаб олинган бўлиб, ушбу ҳудудлардан «Темир дафтар»га 30 та оила, «Аёллар дафтари»га 916 нафар аёл ва «Ёшлар дафтари»га 1 478 нафар ёш киритилмоқда.

Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
18:21 / 09.04.2025