Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 8 ойлик фарзандини 10 минг долларга сотган аёл ушланди
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик фарзандини 10 минг АҚШ долларига сотган фуқаро ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, фуқаро Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июл ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
16:22 / 20.05.2025
Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилди
15:18 / 13.04.2025