Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ёш тадбиркор туман ҳокими ўринбосарига 2 минг доллар берганини айтган. Ҳоким бунга муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокимининг ўз ўринбосарига танбеҳ бергани акс этган видео тарқалди.
Видеодан ҳоким Жасурбек Абдурайимов ёшларга ажратилган ерлар масаласида учрашув ўтказганини англаш мумкин.
"Сиз кимдан 2 минг доллар талаб қиласиз? Ёзиб берасан, у бола ҳам ёзиб берсин. Мен сени 10 марта огоҳлантирдим. Ҳамманинг ичида ҳам, ҳаммадан ташқарида ҳам огоҳлантирдим. Сен 2 минг доллар олиб бўлган экансан", – деган Абдурайимов ўз ўринбосарига қарата.
"Ўлчаётганимизда 1 сотих ерни талашгани учун чиқариб юбордим", – дея ўзини оқлаган ҳоким ўринбосари.
Туман ҳокими масала бўйича иккала томон: пора берганини айтган ёш йигит ва буни рад қилган ҳоким ўринбосари тегишли ташкилотга мурожаат қилишини таъкидлаган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, мазкур видеода танбеҳ эшитган мулозим – туман ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Сардор Комилов.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025