«Ақлли» газ ҳисоблагичнинг кодланиб қолиш ҳолатига изоҳ берилди
Навоий вилоятининг Кармана, Қизилтепа, Хатирчи туманлари ва Навоий шаҳри истеъмолчилари «ақлли» ҳисоблагич ўрнатиш бўйича «қизил ҳудуд»га киритилган. Бугун «Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиали томонидан Қизилтепа туманининг Айрончи маҳалласига пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир аввалида филиал ходимлари томонидан мазкур турдаги ҳисоблагичларнинг хавфсизлик афзаллиги хусусида маълумотлар берилди. Журналистлар кўплаб истеъмолчиларда юзага келаётган тушунмовчиликлар, «ақлли» ҳисоблагичнинг кодланиб қолиш ҳолатлари ва сабаблари ҳақидаги саволларга жавоб олишди.
«Ҳисоблагичларнинг кодланиб қолиши кўп кузатилаётган ҳолатлардан бири. Бу қандай юзага келади? Истеъмолчи қарздорлигини бартараф қилгач, унинг телефон рақамига код жўнатилади. Ушбу кодни ҳисоблагичга киритгач, 6 дақиқадан сўнг таъминот тикланади. Фуқаролар эса кутмасдан, кодни қайта киритишади ва ҳисоблагич кодланиб қолади», — дейди «Hududgaz Navoiy» газ таъминоти филиали бош муҳандиси Баҳриддин Худоёров.
Пресс-турда журналистлар ҳисоблагичларнинг ўрнатилиш жараёни билан ҳам яқиндан танишдилар.
Навоий вилоятида 152 мингдан ортиқ истеъмолчилар бўлиб, жорий йил якунига қадар барча хонадонларга «ақлли» ҳисоблагич ўрнатиш кўзда тутилган. Айни кунгача 38 597 та хонадонга ушбу турдаги ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.
Мавзуга оид
15:46 / 02.08.2021
Самарқандда газ ҳисоблагич ўрнатилаётганда ўт чиқиб, уч уй ёнди. Зарарни ким қоплаб беради?
12:02 / 06.04.2021
Эски газ ҳисоблагичларни стандартдан ўтказиш муддати 2021 йил 1 августигача узайтирилди
11:42 / 23.03.2021
«Муаммо ҳисоблагичда эмас». Учтепа туманидаги хонадонда ёниб кетган газ ҳисоблагич бўйича расмий баёнот берилди
16:46 / 20.03.2021