Жаҳон | 15:16 / 25.03.2021
5146
1 дақиқада ўқилади

Германиялик реаниматологлар вакцинация самарасини ҳис қилишди

Германияда коронавирусга қарши вакцинани 7,9 миллион киши олди – бу аҳолининг 9,5 фоизи деганидир.

Роберт Кох номидаги институт 23 март ҳолатига берган хабарга кўра, Германияда аҳолининг 4,2 фоизи (3,5 миллиондан кўпроқ одам) эмланган.

Эмлаш тадбири Германияда 2020 йилнинг декабрида бошланган ва айни дамда BioNTech/Pfizer, Moderna ва AstraZeneca вакциналари қўлланмоқда.

Германиянинг интенсив терапия бўлинмаси (реанимация) шифокорлари эмлаш кампаниясининг ижобий оқибатларини ҳис қилишганини айтишмоқда. Германия интенсив ва шошилинч тиббиёт ассоциацияси (DIVI) раҳбари Гернот Маркснинг айтишига қараганда, касалхоналарда ёши 80 ва ундан катта бўлган коронавирус беморлари сони «жуда кам».

Унинг сўзларига кўра, 65 ёш ва ундан катталар эмланганидан сўнг самара янада сезиларли бўлади. DIVI раҳбари ёз охирига бориб Германияда пандемия устидан ғалаба қозонилишини кутаётганини айтиб ўтган.

Мавзуга оид