Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркел ЕИ учун вакцина Европада ишлаб чиқарилиши зарур деб ҳисобламоқда
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани ўз аҳолиси учун ишлаб чиқармоқда, АҚШ эса вакцинасини экспорт қилмаяпти.
Германия канцлери Ангела Меркел ЕИ мамлакатлари учун коронавирусга қарши вакцина Европа ҳудудида ишлаб чиқарилиши зарурлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Буюк Британия коронавирусга қарши вакцинани ўз аҳолиси учун ишлаб чиқармоқда, АҚШ эса вакцинасини экспорт қилмаяпти. Европадаги инқирозни бартараф этиш унинг заводларида қанча миқдорда вакцина ишлаб чиқарилишига боғлиқ, деди Меркел.
У шу билан бирга, бошқа мамлакатларни ҳам коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Бундай қилинмас экан, инсоният вируснинг янги мутациялари билан тўқнаш келаверади, деди Германия канцлери.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 2,7 миллионга етган, 75 минг инсон вафот этган. Мамлакатда коронавирусга қарши вакцинанинг бир дозасини олганлар 8,1 миллион, ҳар икки дозасини олганлар эса 3,6 миллион нафарни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
21:40 / 30.04.2025
Ҳуснбузарларга қарши биринчи вакцинанинг клиник синовлари бошланди
13:00 / 08.02.2025
Шолц даврида Германия Меркел давридагидан 65 фоизга кўпроқ қурол сотди
16:00 / 04.02.2025
Экология таъсири: дунёда чекмайдиганлар орасида ўпка саратони билан касалланиш кўпайди
16:31 / 16.12.2024