Ўзбекистон | 12:27 / 25.03.2021
46786
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилинди

ЎзЛиДеП пресс клубида Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Тошкент — Андижон пуллик йўлининг нархи қанча бўлишини маълум қилди.

Тошкент — Андижон йўлида Қамчиқ довонида тезлик 60-70 км минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 км тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:

  • Тошкент – Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;
  • Тошкент – Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;
  • Тошкент – Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.

Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:

  • Тошкент – Андижон — 20 АҚШ доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда дастлабки пуллик йўллар 2023 йилдан кейин қурилиши маълум қилинган эди.

Мавзуга оид