Ўзбекистон | 18:10 / 25.03.2021
19384
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди 

Тошкент вилоятида пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, “Э.” МЧЖ раҳбари ўринбосари жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1 000 АҚШ доллари пора таклиф қилиб, уни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Кадастр бўлими бошлиғи ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётгани тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар бергани ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этишда фаол иштирок этгани инобатга олиниб, Кадастр агентлиги раҳбарияти томонидан 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди”, дейилади департамент хабарида.

Аввалроқ, Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи пора билан ушланганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид