Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Балиқчи туманидаги “Н.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга фермер хўжалигига тегишли сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонининг 6 гектарини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали боғдорчилик йўналиши бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ер майдони эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида Х.Р. 18 минг АҚШ доллари ҳисобидан 189 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда ёш тадбиркор ер олиш учун ҳоким ўринбосарига 2 минг доллар берганини айтганлиги ва бунга туман ҳокимининг билдирган муносабатига оид видео тарқалган эди.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025