Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқ давлат педагогика институти кафедра мудири 2 000 доллар билан ушланди
Чирчиқ шаҳрида ўқишга киритиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган кафедра мудири ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Getty Images
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ИИББнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида, Чирчиқ давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У.ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

11:29 / 28.04.2025
Тошкентда фуқарони тиббиёт институтига ўқишга киритиш эвазига 13 минг доллар олган шахс ушланди

12:36 / 24.04.2025