Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди
Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида 14 кунлик карантин эълон қилинди. 26 мартдан 6 апрелга қадар ўқув жараёни масофавий таълимга ўтказилди. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати хабар берди.
Ўзбекистонда март ойи ўрталаридан бошлаб коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлагач, бир қатор таълим муассасалари вақтинча ёпилди ёки таълимни масофавий шаклга ўтказди.
Бундан аввалроқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг 4 нафар ўқитувчи ва 1 нафар талабасида коронавирус аниқлангани ва ОТМ масофавий таълимга ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, 25 март куни Тошкент молия институти ва Тошкент транспорт университети талабаларида ҳам коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 25 март куни 144 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорд ҳисобланади.
Мавзуга оид
13:35 / 21.01.2025
Карантин остидаги маҳсулотни экспорт қилувчилар учун қулай шароит яратилади
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023