Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг ходимлари маоши оширилади
Президентнинг “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:
- раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
- ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
- бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
б) Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
в) “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.
2021 йил 1 майга қадар “Саховат” интернат уйлари ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларнинг ҳар бирини саёҳатга мўлжалланган автобуслар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилади.
“Саховат” интернат уйларидаги кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойлар ва зиёратгоҳларга ташрифлари уюштирилади.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси икки ой муддатда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказлари ҳудудларида манзарали ва мевали дарахтлар экилиши, кўкаламзорлаштирилиши ва ободонлаштирилишини таъминлайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) тиббий-ижтимоий муассасаларда ишловчи врач ва ўрта тиббиёт ходимларининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида бепул малакасини оширишини таъминлайди;
б) тиббий-ижтимоий муассасалар ходимларини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида бепул тиббий кўрикдан ўтказади.
2021 йил май ойидан бошлаб “Саховат” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади.
Мавзуга оид
20:16 / 28.03.2023
Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида президент фармони имзоланди
23:56 / 29.08.2022
Бир гуруҳ фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат ва ОАВ ходимлари мукофотланди
23:41 / 29.08.2022
Президент фармони билан бир гуруҳ чет эл фуқаролари мукофотланди
20:07 / 27.04.2020