Ўзбекистон | 08:49 / 26.03.2021
1757
1 дақиқада ўқилади

Учкўприкда 535 та оила учун умумий ишлаб чиқариш ва савдо комплекси барпо этилади

Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, “Бобошбек” МФЙда барпо этиладиган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплексидан ўрин олиши режалаштирилаётган оилавий ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.

Маълум қилинишича, уй шароитида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 535 та оилани бирлаштирадиган ушбу умумий ишлаб чиқариш ва савдо комплекси 13,6 гектар ер майдонида қад ростлайди.

Туманнинг “Бобошбек” МФЙда 252 та, “Бекмурод” МФЙда 57 та, “Зиғир” МФЙда 114 та, “Палохон” МФЙда 52 та, “Яккамулла” МФЙда 60 та хонадонда фуқаролар томонидан енгил саноат маҳсулотлари (тикувчилик ва трикотаж) ишлаб чиқарилаётган бўлиб, мазкур тадбиркорлик субъектларида 3287 та аҳоли вакиллари меҳнат қилмоқда.

13,6 гектар ер майдонда комплекс ишга тушгудек бўлса,  қўшимча 7580 та иш ўрни яратилиши маълум қилинди.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид