Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
3та корхона Андижонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касбга ўқитиб беради
Андижон вилоятида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш орқали, уларнинг жамиятга фаол интеграциялашувига кўмаклашиш мақсадида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, Хўжаобод тумани ҳокимлиги ва қатор ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида меморандум имзоланди.
Имзоланган меморандумга кўра тумандаги заиф эшитувчи болалар мактаб-интернати, 17-сонли кар болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 4-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хўжаобод туманидаги учта йирик текстил корхоналарига бириктирилди.
Эндиликда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар масъулияти чекланган жамият мутахассислари томонидан касб-ҳунар сирларига ўргатилади. Ўқувчиларга эгаллаган касб-ҳунар сирларини масъулияти чекланган жамиятда амалиётда қўллаш имкониятлари берилади.
Ўқувчилар касб-ҳунар сирларини эгаллаш билан бир қаторда, келгусида мазкур корхоналарда меҳнат қилишларига ҳам шароитлар яратилади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025