Жамият | 14:59 / 27.03.2021
6532
1 дақиқада ўқилади

Андижонда валютафурушлар 10 минг доллар савдоси устида қўлга олинди

Андижон туманида, Улуғнор–Балиқчи автомобиль йўли бўйида Д.Э., И.А. ва бошқалар икки нафар харидорга 10 минг долларни 105,5 млн сўмга (1 доллар 10 550 сўмдан) сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Д.Э., И.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақда 26 март куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди. Тезкор тадбирни департамент ва ДХХнинг Андижон туман бўлимлари ўтказган.

Куни кеча Андижон вилоятининг Балиқчи туманида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланган эди.

Мавзуга оид