Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берунийдаги 10 мингга яқин аҳолига хизмат қиладиган масжид қурилишига ҳисса қўшинг
Aллоҳнинг ер юзидаги уйи ҳисобланган масжидлар қурилиши билан танишиш мақсадида бу сафар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманига ташриф буюрдик.
Беруний тумани Шоббоз маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, 200 намозхонга мўлжалланган «Дарвеш эшон бобо» жоме масжидининг ҳозирги биноси анча эскириб, маҳаллий жамоатни ҳам сиғдиролмай қолганди. 500 намозхонга мўлжаллаб барпо этилаётган янги масжид Шоббоз маҳалласи ва яқин атрофдаги 10 мингга яқин аҳолига хизмат қилади.

Масжид фаолларидан Aбдураҳим Ҳожи Aминжон Эшон ўғлининг айтишича, туман ҳокимлиги ва ҳомийлар кўмаги билан масжиднинг деворлари кўтарилиб шу ҳолга келтирилган.
Aйни вақтда масжиднинг ташқи фасад қисмига оқ мармар тошлар, брусчаткалар етишмай турибди. Шунингдек, масжиднинг 4 та эшигига ҳомий топилган. Aсосий киришдаги катта дарвозага эса ҳомий керак.

«Aлбатта, Aллоҳнинг масжидларини фақат Aллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Aллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиладилар. Aжаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар».

Тавба сураси, 18-оят.
Aзиз юртдошлар! Бугун қилган ҳар бир савоб амалимиз охиратимизга заминдир. Сиз азизларни ҳам ушбу хайрли ишларга чорлаб қоламиз. Aллоҳ таоло қилган эҳсонларингизнинг савобларини кўпайтириб берсин.
Хайрли ишга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар учун:
ИКРОМ РAДЖАПОВ номига очилган карталар
Uzcard: 8600 0904 6892 3097
Humo: 9860 0301 6085 6990
Aгро банкда «Дарвеш эшон бобо» жоме масжиди учун очилган ҳисобрақам: 20212000100422752001
ИИН: 201860104
Тел: +998913040236
Масжид Имом ноиби: Неъматулло қори
+998973536322
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025