Тахиатошда cпиртли ичимлик ичиб, машина бошқарган шахс ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлди
17 март куни Тахиатош тумани рейд тадбирида А.Ю. автотранспорт воситасини спиртли ичимлик ичган ҳолда бошқариб келаётганлиги аниқланган.
У содир этган қоидабузарлиги бўйича ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига Тахиатош тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, капитан А.Бекбосиновга 5 млн сўм пулларни пора тариқасида беришини таклиф қилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВга кўра, капитан А.Бекбосинов вазирлик раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган. Шунга асосан, 25 март куни тегишли органлар тезкор тадбирида А.Ю. ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига таклиф қилган пулдан ортиқ миқдордаги 6 млн сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тахиатош тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қўнғирот туманида жазони ўтаётган маҳкум Колония бошлиғи ўринбосарига пора бермоқчи бўлган эди .
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024