Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021 йил 29 март куни “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Боғишамол” газ тарқатиш шохобчаси 2-тармоғининг чиқиш қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Ёйилма” (1-сон), “Соғлом авлод” (2-сон), “Иқбол”, “Ўрикзор” (3-сон), “Баркамол” (4-сон), “Қоратут” (5-сон), “А.Бакиров”, “Ҳ.Аҳмедов”, “Янги ҳаёт”, “Боғишамол”, “Чорвадор”, “Охунбобоев”, “Пистамозор” ҳамда “Ўзбегим” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 29 март куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Олтикўл” газ тарқатиш шохобчаси 1- ва 2-тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Шунга кўра, Олтинкўл туманининг “Марказ”, “Сарой”, “Иттифоқ”, “Намуна”, “Офтобачек”, “Мадиярчек”, “Қорақалпоқ”, “Хонбоғи”, “Катта Оқтепа”, “Оқтепа”, “Бўстон”, “Жиянбек”, “Ганжиравон”, ҳамда “Матҳошим” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2021 йил 29 март куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025