Ўзбекистон | 17:56 / 29.03.2021
10631
2 дақиқада ўқилади

Тошкент – Андижон йўналишида авиақатновлар тикланмоқда

«Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналишида 6 апрелдан бошлаб ҳафтасига иккита авиарейс қўйилмоқда. Чипта нархи бир томонга 124 минг сўмдан бошланади.

Фото: Kun.uz

6 апрелдан бошлаб, «Тошкент – Андижон – Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар қайта жорий қилинади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар қилди.

Рейслар сешанба ва жума кунлари амалга ошади. Нархлар қуйидагича:

  • «Тошкент – Андижон»: 124 минг сўмдан бошлаб;
  • «Тошкент – Андижон – Тошкент»: 211 минг сўмдан бошлаб.

«Андижон – Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам рейслар сўнгги марта 2018 йил октябр ойида амалга оширилган. Шундан сўнг Андижон халқаро аэропорти таъмирга ёпилган эди.

Kun.uz мухбирига кўра, аэропортни хусусий инвесторга топшириш режаси амалга ошмаган, асосан учиш-қўниш йўлаклари таъмирланган.

Андижон шаҳридаги аэропорт 1954 йилда фойдаланишга топширилган. Бу ердаги учиш-қўниш йўлаги бундан аввалги марта 1980 йилда, перрон эса 1985 йилда таъмирланган.

  • Аввалроқ, Turkish Airlines Туркиянинг йирик шаҳарларидан Фарғона шаҳрига тўғридан тўғри рейслар йўлга қўймоқчи экани маълум қилинганди.
  • 1 апрелдан бошлаб ҳафтада бир марта «Москва – Тошкент» йўналишида доимий парвозлар йўлга қўйилади.
  • Uzbekistan Airways 28 мартдан бошлаб аксарият йўналишларда юклар учун алоҳида ҳақ ола бошлади.

Мавзуга оид