Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда балиқчилик кластери ташкил этилади
“Балиқчилик соҳасида селекция-наслчилик ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Балиқчилик илмий-тадқиқот институти балансида бўлган 264 гектар майдондаги сунъий сув ҳавзалари базасида “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖ томонидан киритиладиган 50 млрд сўмдан кам бўлмаган инвестиция ҳисобига тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан давлат-хусусий шериклик асосида наслчилик йўналишида кластер ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖ билан биргаликда:
- балиқчилик илмий-тадқиқот соҳасида илм-фанни ривожлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар, замонавий технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётда жорий этиш;
- юқори технологик ускуналарни селекция-наслчилик ишларига кенг татбиқ этиш, карп, ўтхўр ва бошқа она балиқларнинг селекция-наслчилик тўдаларини шакллантириш;
- юқори маҳсулдор балиқ личинкалари ишлаб чиқариш бўйича замонавий инкубация қувватларини ошириш ва наслли чавоқ балиқлари етиштиришни ташкил этиш;
- сув ҳавзаларини модернизация қилиш, гидротехник иншоотларни барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш, балиқлар учун юқори оқсилга бой ва тўла қийматли озуқа ишлаб чиқарувчи янги комплекс барпо этиш;
- селекция-наслчилик йўналишида олий таълим муассасалари талабалари, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчилари, шунингдек, илмий тадқиқотчилар ва балиқчи мутахассисларнинг малака оширишига амалий ёрдам кўрсатиш чораларини ишлаб чиқади.
Кластер томонидан 2021-2023 йилларда селекция-наслчилик йўналишида балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаси тасдиқланади.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, “Хоразм балиқ саноат агро” МЧЖ белгиланган тартибда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепциясини тасдиқлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг реестрдан ўтказилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025