Ўзбекистон | 18:02 / 30.03.2021
1044
2 дақиқада ўқилади

Навоийда қурилиш соҳасидаги давлат харидларига алоқадор масъуллар огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Аҳмедов томонидан вилоят ДХХ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик борасида Навоий вилояти прокуратурасида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилган. 

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, йиғилишда қатнашган Навоий вилоят ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосари, 5 та буюртмачи ташкилот раҳбари ва тендер комиссияси аъзолари жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда таниш-билишчилик ҳамда бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилган.

Йиғилишда лойиҳа ва пудрат ишлари хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидан, шу жумладан, электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш бўйича зарур кўрсатмалар берилган.

Шунингдек, масъулларга қурилиш соҳасида йўл қўйилаётган коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва қурилиш жараёнида шаҳарсозлик норма талабларининг бузилиш ҳолатларига йўл қўйиб келинаётганлиги таъкидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чора кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилган.

Олдинроқ, Навоий вилоят ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори Мансуров Баҳодир Пўлатович оиласига тегишли бўлган «Mexrangez B-2002» МЧЖ бир неча миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани ҳақида маълум қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид