Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийлик шахматчи қиз жаҳон чемпионатида иштирок этади
Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Барчиной Шокиржонова шахмат бўйича Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Шахмат билан болалигидан шуғулланиб келаётган Барчиной 2018 йил Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритган эди. 2019 йил эса мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионатида 13 ёшлилар орасида 3-ўринни эгаллаганди.
Жорий йил 14 ёшгача қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида стандарт, рапид ва блис йўналишларида тенгсиз деб топилган шахматчи қиз энди жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
17:56 / 26.05.2025
АҚШ 65 йилдан сўнг яна ҳоккей бўйича жаҳон чемпиони бўлди
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
20:52 / 26.03.2025