Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистондан хорижга 107 дона маданий ва миллий бойликларни олиб кетишмоқчи бўлишди
«Даут-ота» чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Kun.uz мухбирига хабар берди.
Маълум қилинишича, пост орқали қўшни Қозоғистонга чиқиб кетаётган фуқаро Д.Н. бошқарувидаги «Mercedes-Benz» русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Қайд этилишича, автомашинада 33 дона 1903-1968 йиллар оралиғида босилиб чиққан, республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган қадимий тангалар ҳамда олиб чиқишда махсус сертификат талаб этиладиган 3 хил турдаги, жами 107 дона (танга, гиламча ва ҳайкаллар) маданий бойликларни яширинча олиб ўтишга уриниш ҳолати аниқланган.
Aйни вақтда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024