Жамият | 18:40 / 30.03.2021
704
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрида Абу Даби тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 29,5 километр юқори босимли ва магистрал сув қувурлари тортилади

Самарқанд шаҳри аҳолисини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 29,5 километр юқори босимли ва магистрал сув қувури тортилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2021—2023 йилларда Самарқанд шаҳрида ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Абу Даби тараққиёт жамғармаси хисобидан Чўпон ота, Даҳбед сув иншоотлари ва Мулиён насос станциясини тўлиқ реконструкция қилиш режалаштирилган. 

Таъкидланишича, мазкур жамғарма ҳисобидан қўшимча замон талабларига жавоб берувчи янги насос ускуналарини ўрнатиш, узунлиги 26,9 километр бўлган юқори босимли ва магистрал сув тармоқларини алмаштириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Самарқандни узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида узунлиги 29,5 километр юқори босимли ва магистрал сув қувурларини қуриш режалаштирилган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид