Ўзбекистон | 22:26 / 30.03.2021
4156
1 дақиқада ўқилади
Uzbekistan Airways май ойидан Ригага авиақатновларни тиклайди
Uzbekistan Airways май ойидан бошлаб Тошкент—Рига—Тошкент йўналиши бўйича ҳар ҳафта амалга ошириладиган авиақатновлар қайта тикланишини эълон қилди.
Қайд этилишича, Ригага ташриф буюришга фақат жиддий сабабларга кўра, хусусан, иш, ўқиш, оилани бирлаштириш, вояга етмаган болаларни кузатиб бориш, дафн маросимларида қатнашиш, тиббий мақсадларда ва Латвияда яшаш учун рухсатнома мавжуд бўлганда рухсат этилади. Ушбу сабаблардан бири cоvidpass.lv. сайтида кўрсатилиши лозим.
Тошкент–Рига йўналиши бўйича авиачипта нархи хабар тайёрланган вақтда 4,6 миллион сўмдан, Тошкент–Рига–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта нархи эса 8,4 миллион сўмдан бошланиши кўрсатилган.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
23:04 / 02.10.2024