Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етти йилдан буён қидирувда бўлган италиялик мафиячи YouTube-канали туфайли қўлга олинди
Италия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари Ндрангета мафия гуруҳининг етти йилдан бери қидирувда бўлган аъзосини қўлга олди, деб хабар бермоқда ВВС.
Хабарда айтилишича, у ўзининг пазандалик тўғрисидаги YouTube-канали туфайли қўлга олинган.
Марк Ферен Клод Бьярт Доминиканда ушланган ва тез орада Италияга экстрадиция қилинади.
Сўнгги йилларда 53 ёшли Бьярт Доминикандаги Бока-Чика шаҳрида осойишта ҳаёт кечирган. У пазандалик блогини юритиб келган, аммо юзини кўрсатмаган. Полиция уни татуировкалари орқали таниб қолган.
Ндрангета дунёдаги энг йирик жиноий гуруҳлардан бири ҳисобланади. Мафия аъзолари кокаин контрабандаси билан шуғулланишда гумон қилинади.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025