Ўзбекистон | 10:09 / 31.03.2021
34351
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди, Тошкентда кунлик ўсиш юқорилигича қолмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 март куни Ўзбекистонда яна 187 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани ҳақида хабар берди. Шундан 110 ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилган.

«2021 йил 30 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82869 (+187) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 18 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 1 нафари Фарғона вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 32 нафари Тошкент вилоятида,
  • 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қорақалпоғистон қайд этилган кўрсаткич (+8) 2021 йилги антирекорд ҳисобланади – бунгача Қорақалпоғистонда йилнинг энг юқори кўрсаткичи 12 март куни (4та ҳолат) аниқланган эди.

Тошкент (+32) ва Самарқанд (+18) вилоятларида ҳам 2021 йилги антирекорд янгиланган – вилоятларда энг кўп касалланиш ҳолатлари мос равишда 24 март (20та ҳолат) ҳамда 25 март куни (13та ҳолат) қайд этилганди.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 629 нафарга eтди.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 7 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 161 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80983 (+184) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1257 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид