Ўзбекистон ва Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси нархи бўйича маълумотларни очиқламаслик тўғрисида давлатлараро шартнома имзолаган
Ўзбекистон ва Хитой ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг нархи бўйича маълумотларни очиқламаслик тўғрисида давлатлараро шартнома имзолаган. Бу ҳақда Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцина синовлари жараёнлари ҳақида маълумот берувчи “Vaksinauz” канали хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мазкур вакцинанинг ҳаммуаллифи бўлгани ва вакцинанинг III фаза синовларида фаол иштирок этгани боис вакцина ишлаб чиқариш нархларида Ўзбекистонга сотилган.
“Яъни, Ўзбекистон томонидан вакцинанинг фақатгина ишлаб чиқариш харажатлари қопланяпти”, дейилади каналда эълон қилинган маълумотда.
Эслатиб ўтамиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 1 март куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина давлат рўйхатидан ўтказилгани ҳақида хабар берди.
«Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd компанияси коронавирусга қарши вакцинани яратишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси ва cаъй-ҳаракатларини инобатга олиб, ZF 2001 вакцинани бирга яратган ҳаммуаллиф мамлакат сифатида белгилади. Ушбу янги вакцинани ZF-UZ-VAC2001 номи билан биргаликда ишлаб чиқариш ва фойдаланишга келишилгани билдирилди. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, бугун, 2021 йил 1 март куни ZF-UZ-VAC2001 коронавируснинг янги типига қарши рекомбинант (CHO cell) вакцина тиббиёт амалиётида қўллаш учун тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди», дейилганди ССВ хабарида.
Маълумот учун, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йилнинг 1 апрелидан бошланишини маълум қилган. Биринчи галда катта шаҳарларда, кейинроқ туманлардаги аҳолини эмлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.
Унинг сўзларига кўра, эмлаш жараёнида AstraZeneca ҳамда ZF-UZ-VAC2001 вакциналарининг ҳар иккаласидан ҳам фойдаланилади. Апрел ойида биринчи галда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳри ва бошқа катта шаҳарларда аҳолини эмлаш ишлари бошланади. Май ойида туманлар ва кичик шаҳарлар аҳолиси эмланади. Қолган аҳоли қатламини эмлаш эса июн ойида амалга оширилади.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024