Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Май ойидан бошлаб коммунал тўловларни қабул қилишда янги илова ишга туширилади
Коммунал тўловларни қабул қилиш бўйича янги тизими ва мобил илова ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳмадов маълум қилди.
Қайд этилишича, коммунал тўловларни қабул қилишда онлайн равишда ишлаш йўлга қўйилмоқда. Бу тизим йўлга қўйилишига бугунги кунда почта алоқаси биллинг тизими эскиргани, тўловларни онлайн қабул қилишда бир қанча ноқулайликлар келиб чиқаётгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Маълум қилинишича, тўловларни қабул қилиш бўйича янги тизим ва мобил илова ишлаб чиқилмоқда, ушбу тизим жорий йил май ойида ишга туширилади, бунинг натижасида аҳоли тўловларни почта алоқа бўлимига бориб тўлайди ва ходимларнинг тўловларни қабул қилишига чек қўйилиб, онлайн тарзда қабул қилиш имконияти яратилади. Аҳоли мазкур иловани мобил телефонга ўрнатиб, коммунал тўловлар ҳақида маълумотга эга бўлиши ва уларни амалга ошириши мумкин. Яқинда йўлга қўйиладиган ушбу тизимда инсон омили иштирок этмайди.
Бундан ташқари, онлайн-дўконлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳақида ҳам маълумот берилди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларини онлайн сотиш ва мижозларга етказиб бериш бўйича “Unisavdo” онлайн савдо майдончаси 2021 йил феврал ойидан синов тариқасида ва март ойидан бошлаб тўлиқ ишга туширилди.
Интернет-савдо майдончалари эгаларига ўз маҳсулотларини сақлаш, яъни омборхона муаммосини ҳал этиш ҳамда интернет-савдо майдонча орқали харид қилинган маҳсулотларни мижозларга етказиб бериш имкониятини яратадиган 4та логистика марказини 2021 йил якунига қадар Тошкент шаҳрида, Андижон вилоятининг Асака туманида, Бухоро вилоятининг Вобкент туманида ва Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ташкил этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:54 / 08.04.2020
Коммунал тўловларни Telegram орқали тўлаш имконияти яратилди
17:37 / 27.03.2020
Карантин даврида коммунал тўловларни тўлаш қарийб 2 бараварга камайди – вазирлик
16:28 / 23.10.2019
МИБ йиғимларининг 25-30 фоизи Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади
14:14 / 19.09.2019