Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда суғурта компанияси ходими одамларга сохта суғурта полисларини сотгани аниқланди
Қашқадарё Муборак туманида суғурта компанияларидан бирида ишлаган шахс фуқароларга сохта суғурта полисларини тақдим қилинганлиги фош этилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан «Ўзбекинвест» ЭИСК АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.П. жамиятнинг Муборак туман бўлими андеррайтери вазифасида ишлаган даврида фуқароларга қалбаки полислар сотгани аниқланган.
Жумладан, у компьютердан фойдаланган ҳолда 20 нафар фуқарога қалбаки суғурта полисларини бериб, гуёки уларнинг мол-мулкини суғурта қилиб, суғурта бадали сифатида 36,7 млн сўм ундирган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Р.П.га нисбатан жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
17:12 / 26.05.2025
«Ўзбекистон қайта суғурта компанияси» ташкил этилади
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
13:00 / 09.04.2025