Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Шимолий ва Жанубий Кореяни адаштириб юборган вазир ўринбосари ишдан кетди
Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Самариддин Ализода ўз вазифасидан озод қилинди. Маълум бўлишича, мулозим вакцина мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида Шимолий ва Жанубий Кореяни адаштириб юборган.
18 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг Тожикистондаги вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилган. Унда Тожикистон бошқа мамлакатларда салбий ҳолатлар қайд этилганига қарамай, AstraZeneca вакцинасидан воз кечмаслиги айтилган.
Матбуот анжуманида сўзга чиққан Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Самариддин Ализода ЖССТ ва ЮНИСЕФнинг мамлакатдаги вакиллари исмини эсдан чиқариб қўйган. Кейин эса Жанубий ва Шимолий Кореяни адаштириб юборган: «Англияда ишлаб чиқарилган вакцина ҳозирда Бельгия, Ҳиндистон ва Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилмоқда. Ҳа, Жанубий Кореяда. Хўп, Корея-да, нима фарқи бор? Шимолий Кореяда бўлса яна яхши, назорат жиддий бўлади», деган вазир ўринбосари кулиб.
Самариддин Ализода 2020 йил май ойида Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу лавозимга тайинлангунга қадар мулозим мамлакат санитария-эпидемиология хизматини бошқарган. Олдинроқ Ализода Тожикистон ҳукумат вакиллари орасида биринчилардан бўлиб AstraZeneca вакцинасини қабул қилганди.
Мавзуга оид
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024