Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Урганчда қурилиш мутахассисларини тайёрлаш маркази иш бошлади
Урганч шаҳрида қурилиш соҳаси бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази ўз фаолиятини бошлади.
Президентнинг “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан барпо этилган марказда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрланади.

Марказ учун ажратилган бино 3,6 млрд сўм маблағга таъмирланди, шунингдек 1 млрд сўм маблағ ҳисобига ўқув устахоналари, 300 ўринли ётоқхона, замонавий ошхона мебели ва амалий машғулотлар учун зарур воситалар билан жиҳозланди.

Марказнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов, соҳага оид ташкилот раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

