Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Эрон ядровий дастури бўйича музокараларда қатнашиши маълум қилинди
Ядровий келишув бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги учрашуви 6 апрел куни Венада ўтказилади.
Вашингтон Эрон ядровий дастури бўйича Венада бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашади, аммо АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида тўғридан тўғри мулоқотлар ўтказилмайди.
“Ҳозирча бирор нарса ҳақида гапиришга ҳали эрта ва биз тезкор силжишни кутмаяпмиз, чунки олдинда бизни қийин музокаралар кутмоқда. Лекин буни олдинга ташланган яхши қадам деб ҳисоблаймиз”, – деди давлат департаменти вакили Нед Прайс.
CNN телеканалининг хабарига кўра, АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида тўғридан тўғри учрашув ўтказилмайди, бироқ Вашингтон делегацияси келишувнинг бошқа иштирокчи мамлакатлари вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда.
Эрон ядровий келишуви бўйича қўшма комиссиянинг навбатдаги учрашуви 6 апрел куни Венада ўтказилади, деб хабар берди “Ал-Жазира” телеканали журналисти Али Ҳошим.
“Бугун Эрон ва келишувнинг бошқа аъзолари – Буюк Британия, Франция, Россия, Германия ҳамда Хитой учрашувидан сўнг томонлар сешанба куни Венада учрашишга келишиб олди”, – деб ёзди у твиттерида.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025