Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада миллий гвардия ходими хизмат машинасида одам уриб юборди. Жабрланувчи вафот этди
Фарғона вилоятининг Фарғона туманида миллий гвардия ҳарбий хизматчиси «УАЗ Пикап» русумли хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Оғир жароҳатланган 26 ёшли эркак шу куни касалхонада вафот этди.
Фарғона туманида миллий гвардия ҳарбий хизматчи С.Ш. 2 апрель куни хизмат юзасидан «Фарғона-Водил» йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н.ни уриб юборди.
Миллий гвардия ахборотига кўра, ҳодисадан сўнг ходим ўз автомашинасида жабрланувчини РШТЁИМ Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.


Ҳолат юзасидан жиноят иши очилганича йўқ. Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси тергов олди ҳаракатларини олиб бормоқда.
«УАЗ Пикап» русумли автомашина Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармасига тегишли. Машина прокуратура ихтиёрига топширилган.

Kun.uz манбасига кўра, Марҳум 26 ёшда бўлган. Ҳолат юзасидан ҳарбий прокуратура Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025