Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz'да ёритилган Избоскандаги "Мурувват" уйига 6 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилади
Kun.uz мухбирлари 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Андижон вилояти, Избоскан туманидаги Чуама аёллар мурувват уйига бориб, у ердаги истеъдодли хотин-қизлар билан суҳбат уюштирган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонга асосан, Избоскан туманидаги Чуама ногиронлиги бўлган аёллар учун "Мурувват" уйи 2021 йилда мукаммал таъмирланади.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун Республика бюджетидан 6 млрд. 403 млн. сўм пул ажратилади.
Мурувват уйи директори Матлубахон Тоштемирова ўтган гал биз билан суҳбатда шу жой ҳақида лавҳа тайёрлангандан сўнг тарбияланувчиларнинг кўпчилигининг оила аъзолари хабар олгани келганини таъкидлаган эди.
Мавзуга оид
17:33 / 21.04.2025
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
18:12 / 31.03.2025
Избоскандаги портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган — ФВВ
16:19 / 24.12.2024
Танқиддан сўнг: 2 боланинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
17:56 / 13.11.2024