Ўзбекистон | 08:40 / 02.04.2021
1925
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 14 та касб бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди

Кеча, 1 апрель куни Нукус транспорт коллежида Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, марказ 14 та касб бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари билан тўлиқ таъминланган. Ҳозирда ушбу йўналишларда 300 киши ўқишга қабул қилинди. Улар 3 ой давомида билим ва тажрибасини оширади ҳамда ўқиш якунида уларга сертификат берилади.

Марказнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва бошқа масъул шахслар иштирок этган.

Мавзуга оид