Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ойида 1400га яқин масжидда хатми Қуръон ўтказилади
Ўзбекистондаги Рамазон ойида масжидларда таровеҳ намози ўқилиши билан бирга 1370 дан зиёд масжидда Қуръони карим хатми бўлиб ўтади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий йил Рамазон ойида таровеҳ намози ўқилиши билан бирга 1370дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилишини маълум қилди.
«Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари билан бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.
Бу йилги таровеҳ намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабабли бу улуғ неъматдан баҳраманд бўлолмадилар.
Иншааллоҳ, бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Қувонарлиси, 1370дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.
Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти)», дейилади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотида.
Бундан аввал 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:24 / 31.01.2025
Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
20:15 / 08.04.2024
Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади
18:37 / 01.04.2024
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
12:44 / 14.03.2024