Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиётга оид фармон ва қарорлар ижросини охирига етказиш бўйича Фарғона вилоятига Элмира Боситхонова жавоб беради
1 апрель куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, ҳудудий тиббиёт бўлинмалари раҳбарлари бир ҳафта муддатда апрель ойида ва йил якунигача қиладиган ишлари бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, аниқ режалари билан халққа мурожаат қилиши ва тизимда ўзгариш қилишга ваъда бериши айтилди.
Таъкидланишича, 2 апрель санасидан бошлаб тизимдаги масъул раҳбарлар ҳудудларда қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини охирига етказишга шахсан масъул бўлади.
Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларига масъул этиб бириктирилди.
Вазир ўринбосари эндиликда Фарғона вилояти туман ва шаҳарлари ҳокимлари билан бирга 1 майга қадар Сирдарё вилояти тажрибасини вилоятнинг барча ҳудудларида қўллаши керак бўлади.
Бунда, қишлоқ ва маҳаллаларда тиббиёт бригадаларини ташкил этиб, тиббий хариталарни шакллантириш, аҳолини 4 та хавф гуруҳига ажратиб, манзилли кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишларини ташкил қилиш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
17:00 / 25.04.2025
Хусусий клиникаларни текшириш бўйича ССВнинг ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
12:07 / 13.04.2023
«Вилоят ва туманлардаги шифохоналар учун 15 та МРТ ва 200 дан ортиқ МCКТ ускунасига эҳтиёжимиз бор» — Амрилло Иноятов
09:46 / 07.08.2022
ССВ: Асоратли ҳомиладорлик асоратли болалар туғилиши дегани эмас
15:59 / 31.10.2021