Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрида талаб этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди
«Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун президент томонидан имзоланди. Қонун билан томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестри рўйхати белгилаб берилган.
Томорқа хўжаликлари ҳисоби шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланадиган шахслар томонидан ихтиёрий равишда тақдим этиладиган маълумотлар асосида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш орқали юритилади.
Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрида қуйидаги ахборот акс эттирилади:
- шахсий томорқа ер участкаси эгасининг, шунингдек, у билан бирга яшовчи ёки томорқа хўжалигини юритишни биргаликда амалга оширувчи бошқа шахсларнинг фамилияси, исми, отаси исми, туғилган санаси;
- шахсий томорқа ер участкасининг дон экинлари, мевали ва манзарали дарахтлар экилган, шунингдек, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган (қайта ишланадиган) майдони;
- қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, асаларилар, паррандалар ва ипак қурти қутилари сони;
- қишлоқ хўжалиги техникаси, ускуналари, транспорт воситалари сони тўғрисидаги ахборот.
Томорқа хўжаликларини ҳисобга олиш реестрида акс эттирилган маълумотлардан қонунчиликда белгиланган тартибда томорқа хўжаликларини ривожлантиришга доир асосий кўрсаткичларни шакллантириш ва амалга ошириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланилади.
Мавзуга оид
17:00 / 12.03.2025
Томорқа – ризқ ва даромад манбаи
15:31 / 02.04.2021
Томорқа хўжалиги эгалари ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиши мумкин
11:13 / 01.02.2020
Маҳаллалар экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилади
10:10 / 27.03.2018