Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида чарм-пойабзал соҳаларида 530 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
2021-2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури доирасида Тошкент вилоятида умумий қиймати 531,4 млрд. сўмлик 29 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг хабар беришича, келгуси йилларда чарм-пойабзал соҳасида амалга ошириладиган инвестициялар натижасида 370 млн кв дм тайёр чарм, 4 100 минг жуфт пойабзал, 2,5 млн жуфт пойабзал таг қисми, 1 млн дона чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 2 315та янги иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятида йирик лойиҳалар ҳам амалга оширилади:
- Aнгрен шаҳрида « Leather Invest» МЧЖ томонидан 107,9 млрд сўмлик 1-босқичда терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳамда 2-босқичда аёллар пойабзаллари ишлаб чиқариш йирик лойиҳаси амалга оширилади. Натижада 230 нафар янги иш ўринлари яратилади.
- Aнгрен шаҳрида «Aнгрен Чарм Инвест» МЧЖ томонидан 91,3 млрд сўмлик терини қайта ишлаш ва тайёр чарм ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа ишга тушади. 155 нафар киши иш билан таъминланади.
- Янгийўл шаҳрида «De xing xiede chayn» МЧЖ томонидан 31,5 млрд сўмлик пойабзал таг қисмлари ва фурнитуралар ишлаб чиқариш йирик лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида 70та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
- Ўрта Чирчиқ туманида «Shi Feng Xiee» МЧЖ томонидан 26,2 млрд сўмлик эркаклар ва спорт пойабзаллари ишлаб чиқариш йирик лойиҳаси амалга оширилади. 100та янги иш ўринлари яратилади.
«Соҳада ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ва инновация ютуқлари кенг жорий қилинади. Бу билан юқори қўшилган қийматли, биринчи навбатда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади», дейилади расмий хабарда.
- Aввалроқ, «Ўзчармсаноат» уюшмаси томонидан республика ҳудудларида ва хорижий давлатларда маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган чарм маҳсулотлари савдосига ихтисослаштирилган «Мултибранд» дўконларини ташкил этилиши хабар қилинган эди.
- Шунингдек, 2021 йилнинг охирги чорагида Aндижон вилоятида «Nike» ва «Adidas» кроссовкаларини ишлаб чиқарувчи линия ишга тушиб, 2022 йилнинг 3 чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлаши маълум қилинганди. Заводда йилига 3 миллион жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.