Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ойда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани бўйича маълумотлар эълон қилинди. Уч ойда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича энг кўп никоҳ ҳолатлари Самарқанд вилоятига тўғри келган (6 723та).
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-март ойлари ҳолатига республика бўйича 59 754та никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 243тага кўп.
Ҳудудлар кесимида тузилган никоҳлар сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси – 4 178та;
- Андижон – 4 434та;
- Бухоро – 3 894та;
- Жиззах – 2 388та;
- Қашқадарё – 5 223та;
- Навоий – 1 528та;
- Наманган – 4 190та;
- Самарқанд – 6 723та;
- Сурхондарё – 4 893та;
- Сирдарё – 1 536та;
- Тошкент – 5 459та;
- Фарғона – 5 900та;
- Хоразм – 4691та;
- Тошкент шаҳри – 4 717та.
Бундан олдин, 2020 йилда қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025