Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразм вилояти тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси бўйича «қониқарли» ҳудуд деб топилди
«Business Indicator» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими маълумотларига кўра, Хоразм вилояти тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси бўйича республикада 10-ўринни эгаллаб турибди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган yизом асосида ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш якунларига кўра, Хоразм вилояти 5,1 балл тўплади.
Республика бўйича энг юқори кўрсаткичга Тошкент шаҳри (7,8 балл), Наманган вилояти (6,2 балл) ва Навоий вилояти (6,2 балл) эришди. Энг паст кўрсаткич Самарқанд вилояти (4,6 балл), Қашқадарё вилояти (4,5 балл) ва Сурхондарё вилоятида (4,5 балл) қайд этилди.
Ҳудудларда индикаторларни баҳолаш натижаларига мувофиқ тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси рейтинги бўйича:
- 9 баллдан 10 баллгача бўлган ҳудуд — «намунали»;
- 7 баллдан 9 баллгача бўлган ҳудуд — «яхши»;
- 5 баллдан 7 баллгача бўлган ҳудуд — «қониқарли»;
- 5 баллгача бўлган ҳудуд — «қониқарсиз» деб топилади.
Хоразм вилояти қуйидаги кўрсаткичлар бўйича юқори натижаларни қайд этган:
- 10,0 - Тадбиркорларнинг кредит харажатлари бўйича компенсациялар;
- 9,0 - Тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи дахлсизлигининг таъминланганлик кўрсаткичи;
- 8,3 - Мажбуриятларнинг бажарилиши билан боғлиқ низолар;
- 7,5 - Тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий маданияти;
- 6,6 - Тадбиркорлар ҳисобварақларига тақиқ қўйилгани;
- 6,3 - Тадбиркорлар томонидан аҳолини иш билан таъминлаш;
- 6,0 - Тадбиркорлар учун ташкиллаштирилган ўқув-семинарлар;
Қуйидаги кўрсаткичлар бўйича паст натижаларни қайд этган:
- 5,2 - Тадбиркорлардан келиб тушган мурожаатлар;
- 4,7 - Тадбиркорлик субъектларининг яшовчанлиги;
- 3,5 - Бўш турган бино-иншоотлар ва участкаларни тадбиркорлик фаолияти учун ажратилганлик ҳолати;
- 2,6 - Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш даражаси;
- 1,9 - Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати;
- 1,8 - Тадбиркорларнинг асосий капитал қўйилмалари
- 1,5 - Тадбиркорликнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши;
- 1,5 - Тадбиркорларнинг давлат бюджет тушумларидаги улуши;
- 1,0 - Давлат хизматларини кўрсатишда, жумладан лицензия ва рухсатномалар беришда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ҳолати;
- 1,0 - Тадбиркорлик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилиш
Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва ўтказилган сўровлар бўйича маълумотлардан фойдаланилган.
Мавзуга оид
12:33 / 02.05.2025
«Бунда хорижий турист у ёқда турсин, маҳаллий сайёҳ ҳам бошқа давлатга боришни афзал кўради» — президент чипталар нархи ҳақида
15:41 / 01.05.2025
Президент Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди
16:38 / 18.03.2025